ФОТОРЕПОРТАЖ
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан талабалар учун “Рақамли технологиялар соҳасида ёшларга яратилган имкониятлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мингга яқин ўғил-қиз иштирок этган тадбирда IT таълими соҳасидаги янги имкониятлар, халқаро ва нуфузли IT компанияларга ишга жойлашиш, “LinkedIn” тармоғидан самарали фойдаланиш, “President Tech Award” танлови тўғрисида кенг маълумот берилди.
Фаол ёшлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир доирасида, соҳа корхоналари ва IT-Park резидентлари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА