“Хитой-Марказий Осиё” саммитидаги 6 давлат раҳбарларининг учрашувидан сўнг Пекин ва Сиан шаҳарлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо, кузатувчи ҳамда ҳамкор давлатлар журналистларининг навбатдаги форум майдонига айланди. 21 давлат оммавий ахборот воситалари вакиллари Хитой ташқи ишлар вазирлигида қабул килинди. ХХРнинг ШҲТдаги миллий мувофиқлаштирувчи элчиси Чжан Хайчжоу 2001 йилда ташкил топган сиёсий бирикма бугун 84 йўналишда ижро механизми яратилганини айтди.

-ШҲТ  сафи кенгайган сари, энди Европа иттифоқи, бошқа сиёсий тузилмалар ҳам у билан ўзаро манфаатли алоқаларини йўлга қўйиш геосиёсий масалаларда мулоқот ўтказиш истагини билдирмоқда, – дейди элчи Чжан Хайчжоу.

Шуни айтиш керакки, биргина Хитойнинг ШҲТ га аъзо давлатлар билан бир йиллик савдо айланмаси 411,8 миллиард АҚШ долларга етган.

Жаноб элчи бу ташкилот фаолиятида Ўзбекистоннинг улуши ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

– Ислоҳотчи Президент Шавкат Мирзиёев киритган бир қатор таклифлар бугун ШҲТ дастуридан жой олди ва ижрога қаратилган, – дейди Чжан Хайчжоу.

– Ўзбекистондаги иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар мамлакатни тез ривожланаётган давлатлар қаторига олиб чиқди. Халқнинг турмуш тарзида ижобий ўзгаришлар рўй берди. Айниқса ўзига хос қурилмага эга камбағалликни қисқартириш “Ўзбекистон тажрибаси”ни  Президент Шавкат Мирзиёев яратган мактаб сифатида омаллаштиришга муносибдир.

– Ўзбекистон Президентлигига сайловлар ҳақида ҳам тўхталган элчи, мамлакат келажагини бошланган кенг миқёсли ислоҳотлар давомчиси бўла оладиган номзод билан қурамиз. Ўйлайманки ўзбек халқи донишмандлик намоён этади ва муносиб номзодни танлаб олади, дейди.

Европа ва Осиё мамлакатларидан келган журналистлар ҳузурида  “Бир белбоғ, бир йўл” стратегия  институти ректори профессор  Ши Чжишинь, умумжаҳон молия форуми бош котиби Фен Синке, ШҲТ Хитой қўмитаси бош котиби Чжен Вей, “Ягона тақдир” ғоясининг “Тинчлик, биргаликда яратиш ва биргаликда баҳам кўриш” лойиҳаси тақдимотини ўтказдилар.

Журналистлар форуми Сиан шаҳрида давом этади.

Муҳаммаджон Обидов  

Тошкент, Пекин