Волейбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Непалда ўтказилаётган «CAVA Challenge CUP 2023» турнирида иштирок этмоқда.
“В” гуруҳидан ўрин олган волейболчиларимиз дастлабки икки учрашувда Шри-Ланка ва Мальдив оролларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мусобақанинг 3-турида Қозоғистон жамоаси билан куч синашди. Шиддатли ўтган учрашув 1:3 ҳисобида қозоғистонликлар фойдасига ҳал бўлди. Бу эса Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг гуруҳни 2-ўринда якунлашига олиб келди.
Энди ҳамюртларимиз турнирнинг ярим финалида “А” гуруҳи ғолиби Ҳиндистон жамоаси билан баҳслашади. Мазкур ўйин 26 май куни бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА