Истеъдодли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов “ChessKid“ онлайн турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда.

Халқаро турнирнинг саралаш баҳсларида омадли қатнашган Нодирбек кеча турнир ярим финалида америкалик Фабиано Каруанани 2,5 : 1,5 ҳисобларида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Абдусатторов турнир финалида нидерландиялик Жорден ван Форест билан кураш олиб боради, дейилади Ўзбекистон шахмат федерацияси хабарида.

 

Т. Рўзиев, ЎзА