Бугун, 24 май тунда 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Аргентинада ўтаётган жаҳон чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Янги Зеландия жамоаси билан ўтказган учрашуви якунланди.

Учрашувнинг 1-бўлимида терма жамоамиз ёшлари ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлса-да, Янги Зеландия жамоаси футболчилари терма жамоамиз ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланди ва ҳисобни 2:0 бўлишини таъминлади.

2-бўлимда ҳамюртларимиз муносиб ўйин номайиш этиб, 51-дақиқада Аббосбек Файзуллаев ва сўнгги дақиқада Шерзод Эсановнинг киритган голи эвазига ўйинни 2:2 ҳисобида якунлашга эришди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3-турда Гватемала жамоаси билан рўбарў келади. Ўйин 27 май куни ўтказилади.


Т. Рўзиев, ЎзА