Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 май куни Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф давомида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат етакчи компания ва банк институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларига кўмаклашиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарининг таклифига биноан жорий йилнинг январь ойида давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлган эди.
Икром Аввалбоев, ЎзА