“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод учун имзо тўпланмоқда.

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари томонидан Нукус шаҳри марказидаги Амир Темур номидаги истироҳат боғида имзо тўплаш пункти ташкил қилинди. Уюшқоқлик билан ўтказилган тадбирда фуқаролар мамлакатимизда бўлаётган сиёсий жараёнларга, ислоҳотларга бефарқ эмасликларини намоён этди.

Нукус шаҳри ва барча туманларда давом этаётган сайлов кампаниясида Aмударё, Беруний, Бўзатов ва Чимбой тумани Кенгашлари пешқадамлик қилмоқда. Жараёнларда партиядан сайланган маҳаллий Кенгашлардаги 65 нафар депутат ҳамда 418 та БПТ аъзолари, партия фаоллари сайловчилар имзосини тўплаш ишларида якдил иштирок этмоқда.

Олий таълим муассасаларидаги имзо тўплаш пунктларида ишлар намунали тарзда олиб борилмоқда. Мана шундай тадбир Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Ўзбекистон давлат санъáт ва маданият институти Нукус филиалида ҳам ташкил этилди.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири