Грузия Президенти Саломе Зурабишвили, Россияга парвозларни йўлга қўйгани сабабли, энди “Georgian Airways” авиакомпанияси хизматидан фойдаланмаслигини маълум қилди.

– Ўзим учун “Airzene” – “Georgian Airways” авиакомпаниясига бойкот эълон қиламан ва бошқаларни ҳам шунга чақираман, – деди давлат раҳбари. – Аввалги ҳокимият даврида ҳам, ҳозир ҳам давлат ҳисобига бойиб келаётган мазкур компания коронавирус пандемиясидан, энди эса Россия билан боғлиқ янги воқеликдан фойдаланиб қолмоқчи. Бу аҳоли томонидан қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳолат.
10 май куни Россия Президенти Владимир Путин Грузия фуқаролари учун виза тартибини бекор қилиш, 2019 йилдан амал қилиб келаётган Россия авиакомпанияларининг Грузияга парвози ва сайёҳлик билан боғлиқ тақиқни бекор қилган эди.
РФ авиакомпаниялари 19 майдан бошлаб Тбилисига учишни тиклаган.

ЎзА