Бу ҳақда жума куни Хитой – Марказий Осиё саммитида ХХР раиси Си Цзиньпин баёнот берди.

“Навбатдаги саммит 2025 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади”, – дея келтиради Си Цзиньпин сўзларини Хитой Марказий телевидениеси.

Хабарда айтилишича, Хитой ва Марказий Осиё етакчилари ушбу форматдаги мажлисни навбат билан ҳар икки йилда Хитойда ва Марказий Осиё мамлакатларида ўтказишга келишиб олишган.

Мажлисда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этди. Саммит 18-19 май кунлари Хитойнинг Шэнси провинциясида Сиань шаҳрида бўлиб ўтмоқда.