Қозоғистон ва Хитой икки мамлакат фуқароларини сайёҳлик ва тадбиркорлик сафарларида талаб қилинадиган виза тартибидан озод қилиш бўйича ҳукуматлараро битимни имзолади, деб хабар тарқатди.
Қозоғистон Президенти матбуот хизмати. Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев чоршанба куни давлат ташрифи билан Хитойга келган. Хабарда айтилишича, ташрифнинг биринчи кунида Қасим-Жомарт Тоқаев билан Хитой раиси Си Цзиньпин ўртасида музокара бўлиб ўтган.
Аввалроқ Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги берган хабарда айтилишича, мазкур ҳужжат икки мамлакат фуқароларидан ўзаро сафари чоғида давлат чегарасидан ўтган пайтдан бошлаб 30 календар куни давомида виза талаб қилинмайди, ярим йил давомида жами 90 кун визасиз юриши мумкин.
Қозоғистон ташқи сиёсат идорасининг таъкидлашича, битимнинг имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг мустаҳкамланишига йўл очади, фуқаролар сафарларини енгиллаштиради.