Осиё футбол конфедерацияси U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинларига мезбонлик қиладиган давлатлар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси қуръа натижасига кўра ўрин оладиган гуруҳ учрашувлари 4-12 сентябрь кунлари юртимиз футбол майдонларида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “AFC U-23 Asian Cup Qatar 2024” ўйинларининг гуруҳ босқичидаги саралаш ўйинлари Баҳрайн, Хитой, Индонезия, Иордания, Жанубий Корея, Қувайт, Саудия Арабистони, Тожикистон, Таиланд, Ўзбекистон ва Вьетнам давлатларида ташкил этилиши белгиланган.

Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими жорий йил 25 май куни Куала Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади.

U-23 Осиё кубогининг финал ўйинлари 2024 йили Қатарда бўлиб ўтади.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА