Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв ўзбек бокси афсонаси, биринчи жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев хонадонида бўлиб, “Ўзбек йўлбарси”га эҳтиром кўрсатди.
Учрашув мобайнида боксчи билан дилдан суҳбатлашилди ва Руфат Рисқиевнинг жаҳон бокси ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилиб, Халқаро бокс ассоциацияси томонидан 10.000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилди. Мулоқот давомида Руфат Рисқиев ҳар ой IBA томонидан 1000 АҚШ доллари миқдорида рағбатлантирилиб борилиши белгиланди.
Суҳбат чоғида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Руфат Рисқиевга рамзий чемпионлик камарини тақдим этди.
Т. РЎЗИЕВ,
ЎзА