Жанубий Кореяда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларни қайд этмоқда.
Кеча аёллар ўртасида 87 килограмм оғирликда ўтказилган мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ригина Адашбаева кумуш ва бронза медалларга эга чиқди.
2021 йилнинг сентябрь ойида енгил атлетика спорт туридан оғир атлетика билан шуғулланишга ўтган Ригина қитъа чемпионатининг даст кўтариш машқида 103 кг билан кумуш медалга эга чиққан бўлса, силтаб кўтаришда 127 кг натижа кўрсатди ва иккикурашда 230 кг билан бронза медали соҳибига айланди.
Бугун, 12 май куни қитъа чемпионатининг 109 килограмм вазнидаги баҳсларда ҳамюртимиз, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати ғолиби Руслан Нуруддинов медаллар учун курашга киришади.
Т.Рўзиев,
ЎзА