Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давом этмоқда.
Унда вилоятларда йўл қўйилаётган мажбурий меҳнат кўринишларини танқид қилди.
“Самарқанднинг Нуробод туманидаги Жом қишлоғида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига нафақат тумандаги, балки бошқа туманлардаги ўқитувчи, шифокорлар ҳам жалб этилган. Бундан ташқари, ўқитувчи ва шифокорларни қишлоқ хўжалигидаги ишларга кенг жалб қилиш тизимга айланиб боряпти. Масалан, Пахтачи туманида халқ таълими ходимлари ўқитувчилари чигит экиш ишларига жалб этилгани аниқланди.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида касб-ҳунар коллежи директорлари қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этишда вакил сифатида бириктириб қўйилган.
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги барча коллеж, мактаб директорлари томорқадан унумли фойдаланиш ишларига, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги 8 коллеж мутасаддилари узумчилик билан шуғулланувчи фермерларга бириктириб қўйилиб, токни очиш ва кўмишга доимий қарашиб келган.
Коллеж ўқитувчилари ҳатто ноқонуний қурилмаларни бузишларга ҳам жалб қилинган. Буни Урганч шаҳри ва Урганч туманлари мисолида кўриш мумкин”.