Тўрткўллик ошпазлар танловда ғолиб чиқди
Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган “Ошпазлар мусобақаси”да тўрткўллик моҳир ошпазларнинг қўли баланд келди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ошпазлар уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар (корхона ошпазлари) ўртасида ташкил қилинган мусобақада шаҳар ва туманлардан моҳир ошпазлар иштирок этишди.
Комиссия хулосасига кўра, иккинчи ўрин Чимбой, учинчи ўрин эса Мўйноқ туманлари ошпазларига насиб этди.
Танловда бундан ташқари “Энг ёш ошпаз”, “Энг яхши салат”, “Энг яхши чет эл таоми”, “Энг яхши намунавий ошпаз” номнациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

 

Анвар Насирлаев, ЎзА