Юртимизда барча спорт турлари билан шуғулланиш учун имкониятлар кўлами жуда катта.
Қозоғистонда таэквондо WT бўйича “Kostanay Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 900 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Қувонарлиси, мусобақа якунида ўзбекистонлик таэквондочилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақада ёш спортчиларимиз ўз тоифаларида кадетлар 13 та олтин, 7 та кумуш, ўсмирлар 8 та олтин, 7 та кумуш, 6 та бронзага эга бўлишди.
Н.Раҳмонова, ЎзА