Пойтахтимизда Маданият ва туризм вазирлиги томонидан «Ёш балет ижрочилари» республика кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Танлов Ўзбекистон давлат хореография академиясида ташкил этилди. Танловда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, мусиқа ва санъат коллежлари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг ижрочилари иштирок этаяпти.

Мазкур ижодий танлов асосан икки гуруҳга бўлиб ўтказилмоқда:

1-гуруҳ ёш болалар (ўғил ва қиз) 15 ёшдан 18 ёшгача;

2-гуруҳ катталар (ўғил ва қиз) 18 ёшдан 25 ёшгача.

Танлов иштирокчилари қуйидаги мезонларга асосан баҳоланади:

—ижро маҳорати;

—профессионал тайёргарлиги;

—репертуар савияси;

—саҳна маданияти ва артистик маҳорати.

Танловнинг саралаш ва якуний босқичларида иштирокчиларнинг ижро маҳорати ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда баллик тизим бўйича баҳоланади.

Танловнинг саралаш босқичида умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг якуний (финал) босқичига ўтказилади.

Танлов ғолиблари махсус диплом, тегишли миқдорларда пул мукофотлари ҳамда танловнинг 1-ўрин ғолиблари (олий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчиларидан ташқари) мос таълим йўналишлари бўйича тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

 

Н.Усмонова,  

ЎзА