Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг жорий йил 26 январдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Қ.Б.дан ундирувчи Ж.Жақсимуратованинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақисидан 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро иши юритуви қўзғатилган ва тарафларга танишиш учун юборилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор  ота бўлимга  келиб,  Ўзбекистон  Республикаси   Вазирлар  Кенгашининг  2018  йил  6 октябрдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарорига мувофиқ, алимент эвазига ўзига тегишли бўлган 2 хонали уйини бериш истагини билдирган.

Шу сабабли, давлат ижрочиларининг тезкорликда кўрсатилган амалий ёрдамидан кейин, алиментчи ота икки хонали уйини ўзаро келишган ҳолда, собиқ турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб берди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА