Жорий йилнинг 14 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Россия Федерациясидан нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмларини ошириш ҳамда энергетика соҳасидаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Томонлар якунда мазкур масалаларни ҳал этишда ўзаро манфаатли асосда доимий ҳамкорлик қилиб боришга келишди.

 

ЎзА