Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 9 та хорижий давлатга қиймати 7,9 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 миллион жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.

Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,4 миллион AҚШ долларига ошган.

2023 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 1,5 млн жуфт

Қозоғистон – 1,3 млн жуфт

Тожикистон – 484 минг жуфт

Озарбайжон – 59 минг жуфт

2023 йилнинг 2 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:

Андижон вилояти – 4,6 млн

Фарғона вилояти – 1 млн.

Самарқанд вилояти – 758 минг

Хоразм вилояти – 511 минг АҚШ доллари

ЎзА