Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси Жанубий Кореянинг Чинджу шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа таркибини эълон қилди.
Унга кўра, чемпионатда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аёл ва 10 нафар эркак оғир атлетикачилари иштирок этади.
«Париж-2024» Олимпиадаси учун энг муҳим саралаш мусобақаларидан бири ҳисобланган қитъа биринчилигида Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, Достон Ёқубов, Турсуной Жабборова каби етакчилар қатори яна бир нечта ёшлар ғолиблик учун кураш олиб боради.
Қитъа чемпионати мусобақалари 3-13 май кунлари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА