ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Тахмина Икромова ҳалқадаги машқда, шунингдек, гуруҳ машқида 5 ҳалқа билан чиқиш қилган қизларимиз шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Ҳалқа:

🥇 София Рафаели (Италия) 🇮🇹,

🥈 Маргарита Колосов (Германия) 🇩🇪,

🥉 Тахмина Икромова (Ўзбекистон) 🇺🇿.

5 ҳалқада гуруҳ машқи:

🥇 Хитой 🇨🇳,

🥈 Қозоғистон 🇰🇿,

🥉 Ўзбекистон 🇺🇿 (Екатерина Фетисова, Мумтозабону Исхокзода, Наргиза

Жуманиёзова, Руҳшона Деҳқонова, Иродахон Содиқова).

Шу тариқа, терма жамоамиз ушбу мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан якунлади.

Жаҳон кубоги босқичи якунига етгач, мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими ҳамда гала – концерт бўлиб ўтди. Концертда гимнастикачи қизларнинг ҳам ўз чиқишлари билан қатнашгани барчага манзур бўлди.

Тантанали маросимда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси масъул раҳбарлари иштирок этди.

 

 Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА