Бугун ватанимиз муҳим янгилик ва ўзгаришлар остонасида турибди. Юртимиз равнақи ва ривожи, миллат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда, жамиятнинг ҳар бир аъзоси референдумда фаол иштирок этиши керак. Қонун лойиҳасига кўра, эндиликда янги Конституция биринчи навбатда фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашни мақсад қилади. Зеро, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари ва ҳар бир мансабдор шахслар фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.
Хусусан, янги таҳрирдаги Конституциянинг 31-моддасида ҳар кимнинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Эндиликда терговчи, суриштирувчи ва прокурор томонидан тинтув ўтказиш ва телефон сўзлашувини эшитиш заруратини судга асослантириши зарур бўлади. Қачон суд рухсат берсагина унинг телефон сўзлашувлари эшитилиши, уй-жойи тинтув қилиниши мумкин.
Бу ҳақда батафсил ЎзАнинг YouTube каналида танишишингиз мумкин.
Ў. Алимов, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА