ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус туманидаги “Amu Aral Sazani” масъулияти чекланган жамияти ўтган 2022 йилда давлат инвестиция дастури асосида ташкил этилган.
Лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўмни ташкил этган корхона аҳоли дастурхони учун сифатли балиқ маҳсулотлари етказиб бериш билан шуғулланади.
Олти гектар майдондаги сунъий кўлда замонавий технологиялар асосида 10 та махсус ҳовуз қурилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 2 тонна атрофида маҳаллий балиқ чавоқлари парвариш қилинмоқда. Балиқ чавоқлари 5-6 ой парваришлангач, 2-2,5 килограммгача тош босади. Масъулияти чекланган жамиятида йилига ўртача 70 минг тонна балиқ етиштирилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА