Пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик залида ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Ушбу мусобақа 9 ноябрь кунига қадар қиличбозликнинг шпага, рапира, сабля йўналишлари бўйича давом этади.
Кубок баҳсларининг илк кунида шпага бўйича яккалик беллашувлар ўтказилди. Унда Санам Назарова барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олган бўлса, Дильназ Муртазаева иккинчи ўринга жойлашди. Марварид Зувайдиллоева ва Мафтунабону Маҳмудова эса кучли учликни якунлаб берди.
Йигитлар ўртасидаги баҳсларда Мейирхан Тимуров, Искандер Туришев, Нурмуҳаммад Мўминов ва Аҳмаджон Файзиев ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Маълумот ўрнида: бугун Ўзбекистон кубоги доирасида шпага бўйича жамоавий баҳслар ўтказилади. Шунингдек, 6-7 ноябрь кунлари рапира, 8-9 ноябрь куни эса сабля йўналиши бўйича яккалик ва жуфтлик беллашувлари бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА