Бутунжаҳон аёллар теннис уюшмаси (WTA) ва Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) ўзининг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси ушбу рейтинг жадвалларидан теннисчиларимиз ҳам ўрин олди.

WTA томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, беларуслик Арина Соболенко жадвалда 9016 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Биз учун аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу рейтингда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова 5 поғона кўтарилиб, 333-ўринга жойлашди. Шунингдек, Влада Якшибарова 788, Милана Масленкова 1376, Сабрина Олимжонова 1401-поғоналардан жой олди.

ATP рейтингида эса италиялик Янник Синнер 11920 очко билан ҳамон биринчи ўринда турибди. Ҳамюртларимиздан эса Ҳумоюн Султонов ушбу жадвалнинг 231-ўрнига жойлашган бўлса, Сергей Фомин 538 поғонадан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА