Қозон шаҳрида сувга сакраш бўйича ўтказилган «Татаристон раиси кубоги» мусобақасида терма жамоамиз аъзоси муваффақияти туфайли Ўзбекистон байроғи юксалди.

Қозондаги халқаро турнирнинг 3 метр баландликдан сакраш дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вячеслав Качанов 406,35 балл жамғарди ва якунда кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Вячеслав Качанов ўсмирлар ўртасида 2021 йилги Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади. У 2023 йил ёзидан буён Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА