Россиянинг Самара шаҳрида IBA “Чемпионлар оқшоми” мусобақаси ташкил этилди. Эътиборлиси ушбу турнирда уч нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
Мазкур бокс оқшомининг биринчи ўрта вазнида (-69,8 кг) Муҳаммаджон Рауфов россиялик Гор Туманян билан рақобатлашди. Шиддатли ўтган ушбу жангда чарм қўлқоп устамиз ўзининг аниқ ва кучли зарбаси эвазига рақибини учинчи раундда нокаутга учратди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жанг аслида тўрт раунд давом этиши лозим эди.
Шунингдек, биринчи оғир вазнда (-90 кг) баҳсга киришган Нусратбек Тоҳиров мезбонлар вакили Антон Зайцевни, ярим ўрта вазнда (-67 кг) Ҳавасбек Асадуллаев россиялик Вадим Мусаевни очколар ҳисобига таслим этди. Ҳар иккала жанг ҳам тўлиқ 6 раунд давом этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА