Ёзги Осиё ўйинлари ўтказиладиган Ханчжоу шаҳрида миллий спорт туримиз кураш бўйича қитъа чемпионати доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Kurash: World Series Pro” турнирининг Осиё қитъаси саралаш босқичи бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Мусобақаларда 24 давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиш учун рўйхатдан ўтган.

Мусобақаларда дастлаб эркаклар ва аёллар 4 тадан вазнда баҳс олиб боради. Кейинги куни эса эркаклар ўртасида 3 та, аёллар ўртасида 4 та вазнда Осиёнинг янги қаҳрамонлари номи аниқланади.

Чемпионат сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Kurash: World Series Pro” турнирининг Осиё қитъаси саралаш босқичи бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, кураш бўйича қитъа чемпионати 25-30 апрель кунлари ўтказилади.

Т.Рўзиев, ЎзА