Бугун, 11 апрель куни пойтахтимиздаги Олимпия захиралари теннис мактабида аёллар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган “Billi Jin King» кубоги (собиқ Федерациялар кубоги)нинг Осиё-Океания минтақаси саралаш босқичи старт олади.

Унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Япония ва Таиланд теннисчи қизлари билан 1-гуруҳда кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

2023 йилнинг энг муҳим теннис мусобақаларидан бири саналган мазкур кубокда Оқгул Омонмуродова, Севил Юлдошева, Сабрина Олимжонова, Мафтуна Қаҳрамонова, Гулсина Халимуллинадан иборат таркиб юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Регламентга кўра, жамоалар ҳар куни айлана тизимида ўзаро баҳс олиб боришади.

Халқаро турнир мусобақалари 15 апрелга қадар давом этади.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА