Ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари айни кунларда Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтказилаётган Жанубий Америка очиқ кубогида иштирок этмоқда.
Жаҳон кубогининг ортда қолган кунларида икки нафар мерганимиз шиддатли басҳлар якунида олтин медалга сазовор бўлди.
10 метрга пневматик милтиқдан отиш дастурида Жавоҳир Соҳибов ва Гулбону Қамбарбекова энг юқори натижа қайд этиб, мусобақа ғолибига айланди. Ҳар икки спортчимиз олтин медаль учун кечган финал мусобақасида аргентиналик рақибларини ортда қолдиришга эришди.
«Париж-2024» Олимпиадасининг рейтинг очколари ўйналаётган мусобақалар эртага ўз поёнига етади.
Т.Рўзиев, ЎзА