Қорақалпоғистон Республикаси судида 9 апрель – Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К.Тарихов тадбир иштирокчиларини Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган санага 30 йил тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этиб, суд-ҳуқуқ тизимида Конституция асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа фаолиятини такомиллаштириш, халқнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, судларни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантириш борасидаги ишларнинг амалий натижаларига тўхталди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б.Исламовнинг сана муносабати билан   йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда судья ва суд ходимлари сўзга чиқиб,  давлатимиз раҳбари томонидан қорақалпоқ халқига кўрсатилаётган ғамхўрлик ва юксак эътибор учун  миннатдорлик изҳор қилди. Соҳа ходимлари ўзларига билдирилаётган  ишончни оқлашга, суд ҳокимиятининг ижобий имиджини яратишга муносиб ҳисса қўшишда бор билим ва куч-ғайратини сарфлашини билдирди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА