Маҳаллангиз ҳудудида фарзандларингиз учун спорт майдончаси бўлишини истайсизми?

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида республикамизнинг барча туман, шаҳарларининг ҳар бирига биттадан спорт майдончаси қуриб бериш бўйича танлов ўтказилишини эълон қилди.

Спорт майдончалари овоз бериш йўли билан ғолиб бўлган маҳаллаларга қуриб берилади.

Овозлар жорий йилнинг 10 майидан 1 июнигача tashabbus.sport.uz сайтида қабул қилинади, дейилади Спорт вазирлиги хабарида.

Т.Рўзиев, ЎзА