ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳри марказида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли санъаткор ва депутат Гулхатиша Айимбетова, Кегейли туманидаги ихтисослаштирилган мактаб директори Гулбаҳор Бекмурадова сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Конституцияда аҳолининг фаровон ҳаёти таъминланиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қадрланиши давлат томонидан кафолатланаётганини қайд этди.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлиб, янгиланаётган Бош қомусимиз шу юртда истиқомат қилувчи барча инсонга тегишлидир.

Тадбир таниқли санъат усталари, эстрада хонандалари ижросидаги шўх куй-қўшиқлар билан давом этди.

ЎзА фотомухбири 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар