Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қуватлаш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубоги старт олганини эълон қилади.

Турнирнинг янгилиги бу йил мини-футбол бўйича қизлар ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилади.

1 – босқич. Туман саралаш мусобақалари жорий йилнинг апрель-май ойларида;

2 – босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида;

3 – босқич. Республика бўйича финал мусобақалари август ойида ўтказилади.

16 – 30 ёшгача бўлган футболга иштиёқманд ёшлар мусобақаларда иштирок этишлари мумкин.

Мусобақалар 10 апрелдан бошланади.

Ҳамкоримиз – Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси.

ЎзА