Яқинда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати Индонезияда ўтказилмаслиги маълум бўлган эди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Перуда режалаштирилган U17 жаҳон чемпионати ҳам бошқа мамлакатга берилиши ойдинлашмоқда.

ФИФА матбуот хизмати хабарига кўра, турнирни ўтказиш учун зарур инфратузилма белгиланган муддатда тайёр бўлмагани ҳамда Перудаги молиявий етишмовчилик охир-оқибат жадвалга таъсир кўрсатган.

Мутахассислар фикрича, жаҳон чемпионати ўтадиган иншоотларда қурилиш якунланмагани мусобақани Перуда ташкил этишга монелик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнир жорий йил 10 ноябрь-2 декабрь кунларига белгиланган.

Т. Рўзиев, ЎзА