Россиянинг Москва шаҳрида ўтказилган «Самбо асосчилари кубоги»да мамлакатимиз спортчилари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

Икки кун давомида ўтказилган мусобақада 10 га яқин давлатнинг спортчилари баҳс олиб борди. Шиддатли курашларга бой бўлган мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Дилшод Йўлдошев олтин медалга сазовор бўлди.

Сардор Олимжонов ва Фурқат Рўзиев кумуш, Шохжаҳон Темиров, Фароғат Нурмаматова, Мадина Салоҳиддинова ҳамда Лутфулла Сайдаматов бронза медалига эга чиқди.

 

ЎзА