Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” мажмуасида от йўрттириш бўйича «Дўстлик кубоги» мусобақасининг учинчи босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақанинг дастлабки икки босқичи Бишкек ва Алмати шаҳарларида ташкил этилган эди.
Пойтахтимизда поёнига етган якуний босқичда ҳамюртларимиз қатори қўшни қозоғистонлик ёш чавандозлар ғолиблик учун кураш олиб борди.
Муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиздан Наэрин Толипова ўз йўналишида ғолибликни қўлга киритган бўлса, қозоғистонлик Линара Толеген саралаш соврини баҳсларида ғолиб бўлди.
Шунингдек, ўзбекистонлик ёш чавандоз қизлардан Гўзал Камолова, Арина Панова, Ксения Раҳматуллаева совриндорлар қаторидан жой олди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
ЎзА