Аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талабини қондириш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Энергиядан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйиш мақсадида прокуратура органлари тезкор тадбирларни йўлга қўйган.

Бош прокуратура томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилинишининг олдини олишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@EnergonazoratBot) ишлаб чиқилди.

Бош прокуратура аҳолига мурожаат қилиб, энергетика соҳасига оид бирор-бир қонун бузилишига гувоҳ бўлганда телеграм-ботга хабар йўллашни сўради.

 

ЎзА