«Туркманистон» авиакомпанияси жорий йил 26 мартдан бошлаб Қозоғистон билан ҳаво орқали мунтазам қатновни йўлга қўймоқчи.
Алмати – Ашхобод йўналиши бўйича парвоз ҳафтасига икки марта – сешанба ва пайшанба кунлари «Боинг-737» самолётида амалга оширилади.
Ушбу қарор икки қардош юрт ўртасида савдо-иқтисодий, бизнес, туризм соҳасидаги ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
ЎзА