Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам баҳор мавсумида кўчатлар экиш, парваришлаш ва сақлаш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, маҳаллаларда бўш ер майдонларида, фуқаролар йиғинлари ҳудудида дарахтлар экиш, хайрия ташаббусларини амалга ошириш, ҳудудларда ариқ ва лотокларни тозалаш, дарахт кўчатларига ишлов ва шакл бериш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Нукус шаҳри “Ҳаво йўли” маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Тадбирда вазирлик, фонд ҳамда фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларида лойиҳа доирасида ободонлаштириш тадбирлари давом этмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА