Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Ёшлар дафтари” га киритилган 57 нафар ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуналар топширилди

Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Оролбўйи ёшларининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш, уларни ҳал этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, “Нукус шаҳар тажрибаси” асосида Мўйноқ тумани маҳаллаларида уйма-уй хатлов ишлари олиб борилиши натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, бандлиги таъминланмаган  206 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритилди. Шундан, 57 нафарига ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва бандлигини таъминлаш учун субсидия асосида асбоб-ускуналар топширилди.

Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги маблағи ҳисобидан 12 нафар ёшнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизмати бадали, 10 нафарининг ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курси харажатлари тўланиб, 6 нафарига моддий ёрдам пули берилди.

Туманда ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари, таклиф ва истакларини ўрганиш, уларни ҳал этиш борасидаги ишлар давом этмоқда

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири