Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Б.Искендеров 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Кегейли туманидаги 1-умумтаълим мактабида ўқувчиларга рус тилидан дарс бераётган россиялик Алексеева Юлия Ураловнани байрам билан табриклади.

Юлия Алексеева  «Умный класс» лойиҳаси доирасида  2022-2023 ўқув йили учун бир йилга шартнома асосида тумандаги 1-умумтаълим мактабида рус тилидан  ўқувчиларга дарс бермоқда. Юқори тажрибага эга Юлия Алексеева аввал Туркия, Англия ва Франция давлатлари мактабларида ўқувчиларга дарс берган.

Мазкур мактабда 770 нафар ўқувчи билим олаётган бўлса, уларга  96 нафар педагог ўқитувчи устозлик қилиб келмоқда.  Байрам муносабати билан депутат ҳам Алексеева Юлия Ураловнани туман ёшларининг  билим олишида тинмай меҳнат қилаётганлигига ташаккур билдирди.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири