Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўтаётган Осиё чемпионатининг ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда саблячи қизларимиз жамоавий дастурда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Чемпионатда терма жамоамизни ҳеч бир жамоа енга олмади. Қиличбозларимиз сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида Қозоғистон термасини 45:21 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур натижа эвазига терма жамоамиз мусобақадаги учинчи олтин медални қўлга киритди.

 

ЎзА