ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси” мезбонлик қилган дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири ниҳоясига етди. Дунёнинг 49 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Япониядан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Турнирда спортчиларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлди. Муросасиз беллашувларда Муроджон Йўлдошев -73 кг, Давлат Бобонов -90 кг ва Алишер Юсупов +100 кг вазн тоифасида олтин медалга эга чиқди. Қайд этиш жоиз, бу “Катта Дубулға” турнирларида медаллар сони бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун янги рекорд!

Мусобақа қаҳрамонлари:

Олтин медаль:

-73 кг: Муроджон Йўлдошев

-90 кг: Давлат Бобонов

+100 кг: Алишер Юсупов

Кумуш медаль:

-66 кг: Сардор Нуриллаев

Бронза медаль:

-60 кг: Достон Рўзиев

-66 кг: Муҳриддин Тиловов

-81 кг: Мусо Собиров

-70 кг: Гулноза Матниёзова.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА