Туркияда велоспорт бўйича ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз спортчилари «Париж – 2024» Олимпиадасининг рейтинг очколарини қўлга киритди.
Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги мусобақада иштирок этиб, 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Мамлакатнинг Алания ҳудудида ўтган бир кунлик “GP ALANYA CUP” халқаро мусобақасида ҳамюртларимиздан Даниил Евдокимов ва Моҳинабону Элмуродова бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ушбу натижа спортчиларимизга «Париж–2024» Олимпиадаси рейтинги учун 25 очкодан жамғаришига имкон яратди.
Т. РЎЗИЕВ, ЎзА