Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ЮНEСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари ва ташкилотнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида аҳоли орасида медиа саводхонликни ошириш ва бу бўйича махсус тренинглар ташкил этиш, ҳунармандлик билан шуғулланаётган аёлларни қўллаб-қувватлаган ҳолда улар учун махсус Wоркшоплар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган FOREIGN LANGUAGES телеканалини IT соҳасига оид контентлар билан бойитиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ва бу орқали чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган ёшларни ITга қизиқтириш, IT таълим йўналишида кенг қамровли ишларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистонни халқаро майдонда минтақавий IT-хаб сифатида танитиш бўйича фикрлар алмашилди.

Учрашувда рақамлаштириш йўналишида ҳамкорликда лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олинди.

 

ЎзА