Истанбул мэри, Президент сайловида мухолифатчилардан эҳтимолий номзодлардан бири Акром Имомўғли Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдоған бўлажак Президент сайловида ғолиб бўлолмаслигини таъкидлади. Ушбу фикр “Habertürk” телеканалига берилган интервьюда билдирган.
«Мен ўз бурчини энг зўр бажарадиган мэр бўлишга интиламан, мухолифат партиялари етакчилари қабул қиладиган қарор доирасида ишлашга ҳаракат қиламан. Ўйлашимча, ҳукумат (Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған) барибир сайловда ғалабага эриша олмайди. Мухолифатдан ким номзод бўлишидан қатъи назар, биз сайловда ғалаба қиламиз», – деди Имомўғли.
Хабарда айтилишича, эртага Туркия мухолифатчилари бирлашган мухолифатчилардан президентликка кўрсатиладиган номзодни аниқлаб олади. Туркия оммавий ахборот воситалари Халқ-республикачилар партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли асосий номзод бўлиши эҳтимоли юқори эканини ёзмоқда. У аввалги сайловда Эрдоғанга ютқазган эди.
Туркияда Президент ва парламент сайлови шу йил 14 майга белгиланган, бироқ ушбу сана ҳалиям Олий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмади.