Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси” (собиқ “Казинформ” агентлиги) акциядорлик жамияти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжатларни имзолаш маросими онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Меморандумни икки агентлик бош директорлари Абдусаид Кўчимов ва Раушан Кажибаева имзоладилар.
Шундай қилиб, Меморандум ЎзА ва Қозоғистон медиакомпанияси ўртасида медиа-контент алмашиш, ходимларнинг ўзаро амалиёт ўташи, медиамаҳсулот ишлаб чиқаришда бир-бирларига техник воситалар билан кўмаклашиш сингари имкониятларни яратади.
Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва яхши қўшничилик муносабатларининг тараққиётига ҳисса қўшадилар.
Г.Абдуллаева, ЎзА