Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан 2022 йил Венгрияда ўтган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан келишувга эришилган. Унга мувофиқ юртимизда сув спорти турларини янада ривожлантириш, маҳаллий ҳакам ва мураббийлар учун семинарлар ўтказиш белгиланган эди.

Куни кеча мазкур ҳамкорлик келишувига мувофиқ пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Сузиш ҳамма учун” номли семинар ўз ишини бошлади.

Хорижлик эксперт Алексей Акатьев иштирокида олиб бориладиган машғулот икки қисмдан иборат бўлиб, дастлабкиси 5 мартга қадар давом этади.

Шундан сўнг 6-12 март кунлари ўрта даражадаги тренерларнинг педагогик маҳорати оширилади. Режага мувофиқ, дастлаб тингловчиларга назарий таълим берилади. Шундан сўнг маърузалар асосида амалий машғулотлар ўтказилади, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида

ЎзА